Кун кулгиси

0

— Кечирасиз, газетангизга итим йўқолиб қолганлиги тўғрисида эълон берсам бўладими ?

— Албатта. Аниқ қилиб айтинг, қандай белгилари бор?

— Бўйи ўртача, ранги шоколад рангида. Санъаткорона ҳуради.

* * *

— Яна мактабга бормабсан-ку, Қодиржон?

— Э, дангасалик билан роса курашдим. Шунақа курашдимки, уни енгиб, қарасам, мактабга боришимга кучим қолмади…

* * *

Чол денгизга қармоқ ташлаб олтин балиқ тутиб олди.

— Тила тилагингни, отахон? — сўради балиқ.

— Янги хотин берақол?! Пушкиннинг эртагини ўқиганман, нима билан тугашини биламан.

* * *

— Дўхтир, айтинг-чи, тишни оғриқни қолдирадиган дорисиз ҳам суғурса бўладими?

— Бўлади! Қанийди ҳамма беморлар ҳам сизга ўхшаб довюрак бўлишса! Қани, креслога ўтиринг!

— Ҳозир, бир дақиқа. Онаси, қўрқма, киравер, дўхтир билан ўзим гаплашиб қўйдим!

* * *

Икки маст машинада кетишяпти:

— Тормозни бос! Ҳозир чапга буриламан!

— Эсинг жойидами, рул сенда-ку.

* * *

— Яхши қиз, тўхтанг!

— Тинчликми? Нима дейсиз?

— Мабодо автобусда соябонингиз қолиб кетмадими?

— Вой, қопти. Раҳмат сизга!

— Унда тезроқ чопинг, ҳозир автобус кетиб қолади.

* * *

Этикдўз ёзувчидан сўради:

— Китобларингизда ёзилган ҳамма гапларингизга ўзингиз амал қиласизми?

— Сиз-чи? Ўзингиз тиккан туфлиларнинг ҳаммасини кийиб юрасизми?

* * *

Ўқитувчи:

— Қани, Баҳодир, бирорта қисқароқ гап тузгин-чи!

Баҳодир:

— “Олапар қаттиқ вовуллади”.

Ўқитувчи:

— Янаям қисқароқ бўлсин!

Баҳодир:

— “Вов“.

* * *

— Кеча сизнинг дўконингиздан мана бу пальтони сотиб олгандим. Уни алмаштирмоқчиман, хотинимга ёқмади.

— Ахир бу ажойиб пальто-ку. Яхшиси, бунга ақли етмаган хотинингизни алмаштиринг!