Салоҳнинг эгизаги топилди (+Видео)

0

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга бир томчи сувдек ўхшаш йигит Қоҳира кўчаларида шов-шув кўтаришга муваффақ бўлди.

30 ёшли Аҳмад Баҳаа Миср пойтахтидаги кафелардан бирида, Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Рома» – «Ливерпуль» (4:2) ўйинини томоша қилиб, севимли футболчисининг финалга йўл олганини барча қатори байрам қилди.

Қиёфадошларнинг жуда ўхшашлиги, хусусан ҳар иккаласининг сочи, соқоли, ҳатто кийиниши ҳам бир хил экани одамларни ҳайрон қолдирди.

Қизиғи шундаки, аввалроқ футболчи ўз қиёфадоши билан учрашишга ҳам муваффақ бўлган.

«Муҳаммад Салоҳ мени кўрганида, ҳайратдан қотиб қолган. У мендан кўзгу олдида турганимда нимани ҳис қилишимни сўради. Мен ундан каттароқман, аммо жуда ўхшашмиз.

Унга ўхшашлигимдан фахрланаман, чунки у айни пайтда мисрликларга қувонч келтираётган ягона инсондир» – деди Баҳаа.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: