Шерали Жўраевнинг Самарқанддаги концерти қолдирилди. Хофизнинг бетоблиги ростми?

1

Шерали Жўраевнинг Самарқандда 3 май куни ўтиши керак бўлган концерти 28 июлга қолдирилди. «Дарё» нашрининг хабар беришича, айни пайтда концерт ўтказилиши режалаштирилган «Динамо» ўйингоҳида концертга кириш учун чипта олган мухлислар келмоқда, аммо уларга стадион ходимлари концерт бўлмаслиги айтмоқда.

Маълумотларга кўра, концерт дастури чипталар етарли сотилмагани боис қолдирилган. Концерт қолдирилгани тўғрисида маҳаллий телеканаллар орқали хабар берилган. Бироқ Шерали Жўраевнинг кўпчилик мухлислари бундан бехабарлигини айтмоқда.

Фото: «Дарё»
Концерт дастури бухоролик ташкилотчилар томонидан ташкиллаштирилган. Чиптага кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилган мухлисларга 3 май санаси кўрсатилган чипта 28 июль куни бўладиган концертга кириш учун амал қилинишини айтилмоқда. Концерт учун чипталар 20 минг сўмдан сотилган.

Фото: «Дарё»
Шерали Жўраевнинг концертга келган айрим мухлислари ҳофизнинг бетоблиги сабаб концерт дастури қолдирилганини тахмин қилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.