АҚШ суди 11 сентябрь воқеалари учун Эрондан $6 млрд ундирмоқчи

0

Америка суди 2001 йилнинг 11 сентябрида содир бўлган теракт қурбонларининг оилаларига Эрон 6 миллиард доллар миқдорида товон пули тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Islam-Today нашри хабар бермоқда.

Нью-Йорк федерал судясининг фикрича, Эрон ҳукумати 1008 кишининг ҳалок бўлишига айбдор. Судя қурбонларнинг турмуш ўртоғи 12,5 миллион, ота-онаси ва боласи 8,5 миллион, ака-укаси ёки опа-синглиси 4,25 миллион доллардан олиш керак деб ҳисоблади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда АҚШ Конгресси судларга террорчилик учун бутун бошли давлатларни жавобгарликка тортишга имкон берувчи қонунни қабул қилган эди.

 

manba: azon.uz