Бехосият сукунат

0

Ҳамманинг ҳаётида ҳам ғайритабиий ҳодисалар бўлса керак. Ана шундай воқеа менда ҳам бўлган. Бир куни дўстларим билан чўмилишга боришга келишдик. Дарё уйимиздан бироз узоқроқда бўлгани боис ойим кеч қоладиган бўлсам, қўнғироқ қилиб қўйишимни тайинладилар.

Маза қилиб чўмилиб бўлгач, уйга кеч қолишим аниқлигини тушундим. Шу сабаб ўйимдагилар хавотир олмаслиги учун ойимга қўнғироқ қилдим.

Бир нечта чақирув қўнғироғидан сўнг ойим телефонни кўтардилар. Аммо жавоб бермадилар. Совиткич ишлаб турганини (уйимизда ҳали ҳам эски совиткич) ҳамда мушукнинг миёвлагани эшитилди, холос.

— Алло, ойи, мени эшитяпсизми?

У ёқдан ҳеч қандай жавоб келмагач, телефонни ўчириб, яна қайтадан қўнғироқ қилдим. Тўғриси, кўнглим ғалати бўлиб кетганди. Иккинчи чақирувдан сўнг ҳам шундай бўлди — жим-житлик. Лекин телефонни кўтаришган, вақт кетаётганди. Уйга қайтгач, ойимдан қўнғироғим ҳақида сўрадим.

— Ҳа, мен қўшниларникига чиқиб кетганимда қўнғироқ қилган экансан. Телефон уйда қолиб кетибди.

Билишимча, акам ҳам кўчада бўлган. Дадам эса ҳали уйга келмаган экан. Уйда ҳеч ким бўлмаган. Лекин унда телефонни ким кўтарди? Ойимнинг телефони ценсор экран эмас…

ЖАВОҲИР