КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

 

* * *

 

 

— Оҳ, дугонажон, чидай олмайман! Эрим яшшамагур бир ўзимни бу дунёда ёлғиз қолдириб ўли-иб кетаверди!.. Йўқ, мен ҳам ўзимни ўлдираман! Эримнинг ёнида бўлишни истайман.

— Менга қара, эрингни ҳеч бўлмаса ўша ёқларда тинч яшашга қўйсанг-чи!

 

 

* * *

 

 

Руҳшунос бемордан сўради:

— Хўш, партия йиғилишларидан баҳра ола бошлаганингизни қачон пайқаб қолдингиз?

 

 

* * *

 

 

Эр-хотин жанжаллашяпти:

— Вей, нега менга турмушга чиққансан-а? Ҳар куни қонимни ичиш учунми?

— Мен ўшанда бунчалик аҳмоқ эканингизни билмагандим.

— Ёлғон гапирма! Аҳмоқлигимни жуда яхши билгансан.

 

 

* * *

 

 

Қурол-аслаҳа дўконида.

— Менга 45 калибрли тўппонча беринг!

— Хоним, сизга тўппонча ҳимояланиш учун керакми?

— Йўқ, ҳимояланиш учун мен адвокат ёллайман.

 

 

* * *

 

 

— Ойи, агар бир соат жим ўтирсам, битта илтимосимни бажаришга ваъда бергандингиз.

— Ҳа.

— Энди кечгача бақирсам майлими?

 

 

* * *

 

 

Ғоз қаҳвахонага кириб торт ва қаҳва олди. Стол устига қўйиб, қанотларини чайиб келиш учун ташқарига чиқди. Қайтиб кирса, қаҳва йўқ. Овозининг борича бақирди:

— Ким менинг қаҳвамни ичди?

Жимлик.

— Ким менинг қаҳвамни ичди?

Шунда баланд бўйли ёввойи чўчқа ўрнидан турди.

— Мен ичдим. Нимайди?

Ғоз (бўшашганча):

— Тортниям еб қўя қолмабсиз-да, ока!

 

 

* * *

 

 

Ёввойи чўчқани ўрмон терговчиси этиб тайинлашди. У бир куни Тулкини кабинетга олиб кириб сўроқ қила бошлади:

— Устингдаги кимнинг юнги?

— Ўзимники.

— Йўқ, ўғирлагансан, ўғирлагансан!

Тулки турмага жўнатилди. Зерикиб ўтирса, камерага ғоз кириб келди.

— Ғоз, сени нима учун қамашди?

— Э, ёввойи чўчқа: «Ҳар йили қайси даромад эвазига жанубга учасан?» деявериб безор қилди.

 

 

* * *

 

 

Хотин газета ўқиётиб бирдан бошини кўтарди-да, эрига деди:

— Қаранг, одамнинг умрини юз эллик йилга узайтирадиган мослама ихтиро қилишибди.

Эр оғир хўрсиниб жавоб қилди:

— Ҳа-а, агар бўйдоқ бўлганимда, албатта ўша мосламани сотиб олган бўлардим.

 

 

* * *

 

 

Поезд купесида грузин қўшни аёлга савол ташлади:

— Турмушга чиққанмисиз, хоним?

— Ҳа.

— Болаларингиз ҳам борми?

— Ҳа, ўғлим 23 ёшда.

— Хайрли тун!

 

 

* * *

 

 

— Дўхтир, манави еримнинг қаерларидир оғриб кетяпти!

— Ҳозир мен сизга қанақадир дорилар ёзиб бераман.

 

 

* * *

 

 

Абрамович Исроилга сайёҳ сифатида ташриф буюрди ва ортга қайтиш арафасида мамлакат бош прокурори ундан сўради:

— Кечирасиз, кетиш олдидан бироз ўтирмайсизми?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: