«Класико»дан сўнг «Барса» учун барибир чемпионлик йўлакчаси ташкил қилинди (фото)

0

Кеча «Камп Ноу»да бўлиб ўтган «класико»дан сўнг (2:2) «Барселона» футболчилари учун чемпионлар йўлакчаси ташкил қилинди.

Тўғри бу чемпионлик йўлакчасини «Реал» эмас «Барселона» мураббийлар штаби ва клуб ходимлари ташкил қилдилар. Бу ғоя муаллифи Пике бўлди. Ўйиндан сўнг Жерар микрофонни қўлига олиб шундай деди: «Улар буни хоҳламаган экан, келинг, ўзимиз чемпионлик йўлагини ташкил қиламиз, биз бир оиламиз!»

Шундан сўнг клуби ходимлари майдонда икки қаторга турдилар ва жамоани қарсаклар билан кийиниш хонасига кузатиб қўйдилар.

 

manba: stadion.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: