Анқарада юз берган сўнгги 500 йил ичидаги энг кучли сув тошқини (видео)

0

Туркиянинг Анқара шаҳрида 5 май куни қуйган сел бир неча юз йилликлар ичидаги энг кучлиси деб тан олинди, деб ёзади National Geographic.

Синоптиклар ёмғир уч соат қуйишини прогноз қилган эди, аммо сувнинг бутун улкан ҳажми бор-йўғи тўққиз дақиқа ичида ёғиб бўлди. Бу кучли сув тошқинига олиб келди: айниқса пойтахтнинг Мамак тумани зарар кўрди, у ерда бир нечта кўчалар сув остида қолди. Автомобиллар йўллардан «ювилиб кетди», биноларнинг пастки қаватларини сув босди.

Олти киши жабрланди: улар асосан машиналарга қамалиб қолган ва табиий офат жойидан кетишга уринган ҳайдовчилар бўлиб чиқди. Дастлабки маълумотларга кўра, 160 та автомобиль ва 25 та корхонага зарар етган; турар жой фондига етган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.

 

Синоптиклар маълум қилишича, ёғингарчилик ҳафта охиригача давом этиши кутилмоқда, яна кучли сел ёғиши мумкин.

 

manba: daryo.uz