Контакт линзалардан фойдаланиш қоидаларини биласизми?

0

* Линзадан биринчи кун 30-45 дақиқа фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

* Уйқуга кетишдан аввал линзаларни ечишни унутманг. Агар линза кўзингизда қолиб кетса, кислород етишмаслиги туфайли кўз атрофида қичишиш ҳолати пайдо бўлиши мумкин.

* Кўз ичи қуруқ турига кирувчи беморларнинг линзаларини кўпроқ тозалаш, хавфсизлантириш, сунъий ёш томчилари ва турли дорилардан самарали фойдаланиш шарт.

* Контакт линзалар гигиена талаблари даражасида хавфсизлантирилмаса, унга микроблар тушиши мумкин.

* Фойдаланадиган линзани яхши танлаш ҳам юксак маҳорат талаб этади. Унинг тана, қош ранги билан ҳамоҳанглигига эътибор беринг.

* Ундан фойдаланиб бўлгач, ўзининг махсус идишига ечиб қўйсангиз, тирнаб зарарламайсиз.

* Фойдаланиб бўлган суюқликни қайта ишлатманг.

* Кўзингизда қичиш ёки қизариш аломатини сезсангиз ҳам ундан фойдаланишни маслаҳат бермаймиз.

Контакт линзалар ҳақида қизқарли фактлар:

* Биринчи контакт линза 1887 йилда ихтиро қилинган.

* Кўпчилик қанд касаллигига чалинган инсонлар учун линза тақиш тақиқланади деб ўйлашади. Лекин бу нотўғри.

* Бирлашган давлатларда 30 миллион одам контакт линзалардан фойдаланади.

* Линзадан фойдаланувчиларнинг 2/3 қисмини аёллар ташкил этади.

* Фойдаланувчиларнинг 75 фоизи 25 ёшдан ошган инсонлар ҳисобланади.

* 80 фоиз одамлар юмшоқ линзалардан фойдаланишади.

* 90 фоиз фойдаланувчилар кўзига микроб тушишидан қўрқиб, тозаликка жиддий риоя қиладилар.