Мусиқани баланд овозда қўйишга ҳам жазо борми?!

0

— Мен кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватида яшайман. Ўз хонамдаги мусиқа аппаратидан чиқадиган шовқин ҳақида қонунчилигимизда қандай тақиқлар бор?

… 27-20 абоненти

— Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддасига асосан, агар тунги вақтда — соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмаган ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатлар содир этилса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: