Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шахмат ўйнайдиганлар бошқаларга нисбатан узоқроқ умр кўраркан…

0

 

Гап профессионал шахматчилар хусусида боради. Олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гроссмейстерлар оддий одамларга қараганда узоқ умр кўришини кўрсатиб берди. Улар кечирадиган умр олимпиадаларда ҳамиша ғолиб бўлувчи спортчилар умри билан баравар экан. Оддий одамлар билан солиштирганда эса, шахмат устасининг умри етти-саккиз йил кўпроқ бўларкан.

— Илгари халқ орасида бир афсона юрарди, — дейди Мельбурн (Австралия) университети мутахассиси Филип Кларк (Philip Clarke). — Бу афсонада шахмат усталарининг умри қисқа бўлиши эътироф этиларди. Биз ўша афсонани қатъиян рад этдик. Чунки тадқиқотларимиз бу афсонада айтилган гапнинг аксини кўрсатди.

Бунинг исботи сифатида Россияда яшовчи шахмат бўйича жаҳон гроссмейстери Юрий Авербахни тилга олиш мумкин. У айни кунларда 96 ёшни қаршилади. Узоқ яшашнинг асосий сирларидан бири эса яхши шароитда, муҳитда умргузаронлик қилиш, саломатликка алоҳида эътибор қаратишдир.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: