ПОКИСТОНЛИК ЙИГИТНИНГ ТОШДАН БЎЛГАН БОШИ…

0

 

Покистонлик спортчи Рашид Насим жами 51 та тарвузни 60 сония ичида боши билан ёриб жаҳон рекордини янгилади. Бунга қадар рекордчи сифатида германиялик Тафзи Аҳмад ҳисобланарди. У 2011 йили боши билан 43 та тарвузни ёра олган.

Бундан ташқари, Рашид Насим кафти ёрдамида яна 60 сония ичида 281 та ёнғоқни чақа олди. Бу ҳам алоҳида рекорд сифатида эътироф этилди. Ҳиндистонлик Прабхакар Редди эса кафти билан жами 251 та ёнғоқ чақиб иккинчи ўринга эгалик қилди.

— Жаҳон рекордини ўрнатиш учун жуда кўп ва узоқ вақт шуғулланиш керак, — деди покистонлик спортчи Рашид Насим. — Қолаверса, бу ишни амалга ошириш учун молиявий кўмак ҳам жуда зарур бўлади…

Рашид Насим 2017 йили боши билан 60 сонияда 43 та яшил кокосни ёра билган. Унинг орзуси жаҳон рекордлари сонини 50 тага етказишдан иборат экан.

Омадини берсин!

Daily Mail