БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

* * *

 

 

Йигит онасига деди:

— Ойи, бугун уйимизга уч нафар қиз келади. Ўшаларнинг бирига уйланмоқчиман. Қай бирини танлаганимни ўзингиз топинг-чи!

Қизлар келиб кетгач, сўради:

— Хўш, қай бири экан? Топдингизми?

— Ўртадагиси.     

— Ў, қандай топдингиз?

— Ўшанисига қарасам, асабим бузилаверди.

 

* * *

 

 

Биринчи синф ўқувчисидан муаллима сўради:

— Нега рангинг оқариб кетибди?

— Бугун ойим ювинтирмаганди.

 

* * *

 

 

— Бобо, сизнинг тишларингиз борми?

— Йўқ, неварагинам, йўқ.

— Унда манави печеньемни ушлаб туринг! Мен ҳовлида ўйнаб келаман.

 

 

* * *

 

 

Эр хотинидан сўради:

— Нега йиғлайверасан? Мен сафарга ўн йилга кетаётганим йўқ-ку! Атиги бир ойгагина кетяпман!

— Доим шунақасиз? Бир ойга дейсиз-да, уч кунда тўсатдан кириб келасиз.

 

* * *

 

 

Хотин:

— Иккаламиз жиддий гаплашиб олишимиз керак.

Эр:

– Бўпти, сен бошлаб туравер, мен тезда келаман.

 

* * *

 

 

Компьютерчи хотинига деди:

— Хотин, ҳозир ағдарилиб тушасан. Сенга шундай совға тайёрлаб қўйганманки…

— Вой, тезроқ айта қолинг. Қанақа совға экан?

— Мен янги вирус ўйлаб топдим. Унга сенинг исмингни бердим.

 

* * *

 

 

Эр:

— Нега Худо аёлларни жуда гўзал, шу билан бирга ғирт аҳмоқ қилиб яратган?

Хотин:

— Гўзал қилиб яратганки, эркаклар бизни сева олишсин. Ғирт аҳмоқ қилиб яратганининг сабаби, биз ҳам эркакларни сева олишимиз керак-ку!

 

* * *

 

 

Тунда эр-хотин пашша тутяпти. Хотин:

— Нечтасини тутдингиз?

— Бешта. Учтаси урғочи, иккитаси эркак.

— Ие, уларнинг урғочи, эркаклигини қаердан била қолдингиз?

— Бу жуда оддий. Эркаги қачон қараса, стол устида ўтиради, урғочилари кўзгу атрофида айланаверади.

 

* * *

 

 

Эр кўчага чиқиб кетаётиб хотинидан уй калитини сўраганди, у жавоб қилди:

— Сизга барибир эмасми? Агар эрталаб келсангиз, эшик очиқ бўлади. Ярим тунда келсангиз, барибир қулфни топа олмайсиз.

* * *

 

 

Девор устида иккита хўроз ўтирибди. Бири шаҳарлик, иккинчиси қишлоқдан. Шаҳарлик хўроз деди:

— Кел, қичқиришамиз!

— Э, яхшиси, юр ошхонага кириб яланғоч товуқларни томоша қиламиз!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: