Алина Кабаева туғилажак қиз фарзанди нималар билан шуғулланиши ҳақида сўзлаб берди

0

Олимпиада чемпиони, Давлат Думасининг собиқ депутати Алина Кабаева ўзининг болалиги ва дунёнинг энг яхши гиманасткаси сифатида қандай қилиб шакллангани ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади «Дарё».

«Агарда қиз фарзандли бўлсам, уни ҳам жоним билан бадиий гимнастикага топшираман», — дейди Кабаева.

Алинанинг фикрича, ушбу спорт турига хореография, машқлар ва чиройли мусиқа киргани сабаб у боланинг баркамол ривожланишига ёрдам беради.

Гимнасткачининг ўзи мазкур спорт тури билан 3,5 ёшидан бошлаб шуғулланиб келади. 11 ёшида эса уни таниқли мураббий Ирина Винер-Усмоновага кўрсатишган. Кабаеванинг эслашича, аввалига Ирина Винер-Усмонова қизалоқнинг ёши сабаб уни ўз қўл остига олишни истамаган, бироқ Алина нималарга қодир эканлигини намойиш этгач, унга яна бир имкон берилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here