Диққат, европаликлар чувалчангдан гамбургер тайёрлашди. Улар яна кетчупнинг қотирилган турини ўйлаб топишди. Америкаликлар эса еса бўладиган пленка яратишга эришди..

0

 

 

ГЕРМАНИЯЛИКЛАРНИНГ ЧУВАЛЧАНГЛИ ТАНСИҚ БУРГЕРИ

 

 

Аввало гамбургер ҳақида икки оғиз сўз. Германиянинг Ахен шаҳрида жойлашган «Rewe» супермаркетларида махсус етиштирилган чувалчангдан гамбургер тайёрлаб сотишмоқда. Айтишларича, бу чувалчанглар Нидерландияда етиштириларкан. Мутахассислар буни ўйлаб топгунча тўрт йил сарфлашган. Ажабланарлиси, Нидерландия мутахассислари Шарқий Осиёга боришганда, қумурсқалардан пиширилган тансиқ таомлар ресторанларда дастурхонга тортилаётганини кўриб қолишганди. Ватанга қайтгач, юқорида таъкидланган чувалчангли гамбургер тайёрлай бошлашибди. Айтганча, чувалчангли гамбургерлар нафақат Голландия, Германияда, балки Бельгияда ҳам сотилмоқда.

 

КЕТЧУПНИНГ ҚОТИРИЛГАН ТУРИ

 

Жуда қисқа вақт ичида дунё аҳлининг суюкли маҳсулотига айланган кетчуп «Slice of Sauce» компанияси тарафидан қотирилган ҳолатда ишлаб чиқара бошланди. Қотирилган кетчуп худди пишлоқни эслатади. Уни ҳам кичик тўртбурчак шаклда бўлакчаларга бўлиб гамбургерга қўшилади. Қотирилган кетчуп гамбургер ичида эриб, автомат тарзда суюқ ҳолатга киради. Шу аснода қўлга ёпишмайди, кийимга илакишиб доғ ҳосил қилмайди.

 

АМЕРИКАДА ЕСА БЎЛАДИГАН ПЛЕНКА ЎЙЛАБ ТОПИШДИ

 

Америка олимлари яратган янги ихтиро маҳсули асосан мева, сабзавот, умуман айтганда, озиқ-овқат маҳсулотлари яхши сақланиши учун хизмат қилибгина қолмай, ахлатга ташлаб юборишингиз учун зарурат туғдирмайди. Бу пленкаларни маҳсулотга қўшиб бемалол еса бўлади.

Пленкалар казеин оқсили асосида яратилган. У одддий пленкага нисбатан кислородни 500 карра яхшироқ сақлай олади. Ушбу пленка сувда жуда қисқа фурсатда эриб кетади.

24tv. ua

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here