Исроил ҳарбийлари Сурия жануби ва шарқида жойлашган Эрон ҳарбий объектларига қанча ракета йўллади?..

0

 

Шу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот маркази расман хабар тарқатди. Хабарда айтиладики, Исроил нафақат Суриядаги Эрон ҳарбий объектлари, балки Сурияга тегишли объектларга ҳам ҳаво ҳужумларини йўллаган. Гўёки Эрон тинчликка хавф сола бошлагани учун Исроил бу мамлакатнинг Сурия ҳудудидаги қўшинларига қарши жами 70 тадан кўпроқ ракета ҳужумларини амалга оширган. Шубҳасиз, Сурия тарафи ҳам, Эрон ҳам бу ҳужумларга томошабин бўлиб турмади. Исроил тарафидан отилган ракеталарнинг аксарияти Сурияга тегишли зенит ускуналари ёрдамида уриб туширилди. Эрон эса Исроилдаги Голан чўққиларига қарата жавоб зарбаларини амалга оширди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Исроил Эронга қарши ҳужумларда 28 та F-15 и F-16 самолётларидан фойдаланган. Исроил ракета ҳужумлари оқибатида Сурияда бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилган.

tvzvezda. ru