ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Дунё бўйича икки минг чақалоқнинг биттаси албатта бир дона тиш билан туғилади. Айтишларича, ер юзидаги кўплаб буюк инсонлар она қорнидан битта тиш билан туғилган экан. Улар Юлий Цезарь, Ганнибал, Наполеон, Муссолини ва Гитлердир.

2. Фарер ороллари илгари Норвегияга тегишли бўлган. Аммо қачонлардир Норвегия қироли уни Дания қиролига қартада ютқазиб қўйган.

3. Дунёдаги энг катта тарвузнинг вазни 159 килограммга тенг. Уни 2013 йили америкалик Крис Кент етиштирган ва унинг номи Гиннес рекордлар китобига киритилган.

4. Исроилнинг икки президенти, Шаим Вайцман, Шимон Перес Белоруссияда таваллуд топган. Перес 2007-2014 йилларда Исроил президенти сифатида фаолият юритган.

5. 1920 йилларда Америкада «болалар қафаси» деган нарса ихтиро қилишган. Бу нарса худди беланчаксифат кўринишда бўлиб квартира ойнасидан ташқарига чиқариб деразага илиб қўйилган. Шу баҳонада оналар ҳам пастда бошқалар билан кўпроқ гаплашиш бахтига эришишган, ҳам бола тоза ҳаводан тўйиб нафас олган, қолаверса, она ўз боласини ташқаридан туриб ҳам назоратда ушлай олган.

6. Бразилияда янги кўзи ёриган, аммо чақалоғи сути камлиги учун инжиқланадиган оналарга қўшимча кўкрак сути тарқатувчи марказ фаолият кўрсатади.

7. Чақалоқ туғилган пайт организмида умуман бактерия бўлмайди.

8. Норвегиядаги жамоат транспортида ёши улуғларга жой бўшатиш ҳақорат ва жой бўшатган одам ўзининг жисмонан бақувватлигини кўрсатиб мақтаниш сифатида қабул қилинади.

9. Одам юракдан керишганда, организми эндорфин — бахт гармонини ишлаб чиқара бошлайди.

10. Чақмоқнинг тезлиги шу қадар юқорики, у 1 сония ичида ер юзини 8 маротаба тўлиқ айланиб чиқади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади