Наҳотки? Райҳон қонунни бузгани туфайли энди АҚШда куйлай олмайди

0

Хонанда Райҳон жорий йилнинг 12 май куни АҚШда ўзбек эстрада юлдузлари иштирокидаги гала концертда иштирок этиши белгиланган эди. Мазкур гала концертда Райҳондан ташқари Зиёда ҳамда Шохруҳхоннинг иштироки кўзда тутилган.

Хонанда Райҳон мазкур концертда куйлаш учун унга рухсат берилмаганини маълум қилди. Хонанда ёзишича, унда хорижга чиқиш визаси билан муаммолар юзага келган.

«Афсуслар бўлсинки, мен 12 майдаги концертда виза беришни рад этишгани туфайли қатнаша олмайман. 2009 йили Америкада бўлганимизда биздан ватандошларимиз учун куйлаб беришни сўрашган эди. Биз фақат иш билан боғлиқ виза билан куйлашга рухсат берилишини билмаган эдик. Хуллас, ўшанда рухсатсиз куйлаганмиз. Биз ўзимизникиларни, яқинларимизни хурсанд қилмоқчи бўлгандик, холос.  Лекин бу қонунни бузиш деб баҳоланди ва визани рад қилишга сабаб бўлди. Мен барча ватандошларимизга муҳаббат ва бахт тилаб қоламан» деб ёзди Райҳон шахсий саҳифасида.