«Пандора» салати

0

 

Керакли масаллиқлар: 500 г қўзиқорин, 150 г пишлоқ, 1 банка маккажўхори доначалари, 1 дона пиёз ҳамда майонез.

Тайёрланиши:

  1. Ўсимлик ёғида пиёзни қизартириб олинг.
  2. Сўнг майда тўғралган қўзиқоринларни қўшиб, 5-10 дақиқа қовуришда давом этинг.
  3. Тайёр бўлгач, қўзиқоринларни алоҳида идишга солинг-да, унга пишлоқни қирғичдан чиқариб қўшинг.
  4. Қўзиқорин илиқ бўлмаса, пишлоқ эримай қолади. Шунинг учун бу ишни илиқлигида бажаринг.
  5. Охирида маккажўхори, майонез ҳамда туз солиб аралаштиринг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: