Рио-де-Жанейрода яшовчи эркак ўзи учун пляжга яқин ерда қумдан қаср бунёд этган…

0

 

Қумдан бунёд этилган қасрда Марцио Матолиас исмли бу эркак 22 йилдан бери истиқомат қилади. Айтишларича, у уйсиз эди. Кейинчалик қумдан турли шакллар ясашга қизиқди. Кунларнинг бирида эса ўзи учун қумдан росмана қаср қуришга аҳд қилди.

Қасрдаги хоналарнинг бирида кутубхона ва китоб дўкони бор. Шу дўкондан келадиган даромад эвазига қаср эгаси тирикчилик қилади.

— Мен бекорга шу ишга қўл урмадим, — деди Марцио Матолиас. — Рио-де-Жанейрода ижарага олинадиган уй нархи оддий ишчининг икки ойлик маошига тенг. Мана шунақанги қиммат туради ижарада яшаш. Шу сабабли мен қумдан қаср қурганман. Ҳеч кимдан қарзим ҳам, тилим қисиқ ерим ҳам йўқ.

Қизиғи, Матолиаснинг қаср ичкарисида ўз тахти, тожи бор. Ҳар йили бу ерга дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар ташриф буюриб, Матолиаснинг қасрини томоша қилишади. Эркак шунинг ўзидан ҳам ёмон пул ишлаб топмайди. Унинг орзуси битта. Ишқилиб, полициячилар, солиқчилар безовта қилишмасин! Қум қасрини бузиб ташлашмасин!

dayonline. ru