БАЛАНД ПОШНАЛИ ТУФЛИ КАСОФАТИ…

0

 

Ҳиндистоннинг Мўмбай шаҳрида яшовчи 23 ёшли Фемида Шайх исмли аёл дўстларининг тўйига олти ойлик чақалоғи билан ташриф буюрганди. Шубҳасиз, баланд пошнали туфлида эди. Уйнинг иккинчи қаватидан зинапоялар орқали биринчи қаватга туша бошлади. Худди шу тобда баланд пошнали туфли тойиб кетди-ю, мувозанатни йўқотди. Олти ойлик чақалоқ эса қўлидан зинага тушиб, ундан сўнг биринчи қаватга қулади.

Афсуски, баланд пошнали туфли бу аёлга жуда қимматга тушди. Севимли чақалоғи врачлар етиб келгунча вафот этди.

Полициячилар ҳам фожиа юз берган хонадонга келиб аҳволни ўрганишгач, буни бахтсиз ҳодисага йўйиб қўя қолишди. Гарчи қамалмаган бўлса-да, бу аёл энди бир умр фарзанд доғида куйиб ўтадиган бўлди. Эссиз!

Life.ru