ҲАММАБОП ТЕСТ: “РАҲБАРЛИКНИ УДДАЛАЙ ОЛАСИЗМИ?”

0

 

 

Ҳаётнинг сўқмоқлари кўп. Шундай кунлар келадики, инсонга ўзгалар устидан раҳбарлик қилишдек масъулиятли ва шарафли вазифани адо этиш насиб қилади. Хўш, буни ким қандай уддалайди? Сиз мабодо раҳбарлик лавозимида ишлашингизга тўғри келса, бош қашиб қолмайсизми? Ушбу тест ёрдамида ўзингизни синаб олинг.

 

1. Ҳал этишнинг бир неча усуллари бўлмаган бошқарувни бажонидил зиммангизга ола биласизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ.

 

2. Унчалик юқори бўлмаган лавозимлардан бош тортишингиз осон кечадими?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

3. Сизни юқори лавозимга ўтказишган. Илгариги иш жойингизни узоқ вақт эслаб юрасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

4. Раҳбарлик лавозимида ишлаб туриб ўзингизнинг янгича бошқарув усулларингизни ишлаб чиққанмисиз?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

5. Қўл остингиздаги ходимларга тўғри баҳо бера оласизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ.

 

6. Кадр танлашда таниш-билишчилик ва шунга ўхшаш зарарли жиҳатларга эътибор берасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

7. Сиз бошқарувнинг универсал йўлини тутганмисиз, ёки вазиятга қараб бу усулни ўзгартириб туриш керак деб ҳисоблайсизми?

А) Ҳа, универсал йўлни танлаганман
Б) Йўқ, вазиятга қараб иш тутиш лозим

 

8. Ходимлардан кўра юқори лавозимдаги шахслар билан жанжаллашмаслик керак деб ўйлайсизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

9. Янги жойга раҳбар этиб тайинлансангиз, бу ердаги эски бошқарув усулини йўққа чиқаришни хоҳлармидингиз?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

10. Ходимларга баҳо беришдан олдин ўзингизга гўё маслаҳатчи ҳисобланган ички сезгингиз қалбингизни ҳеч қачон тарк этмайдими?

А) Ҳа
Б) Йўқ

11. Ишдаги омадсизликларни лавозими ўзингиздан юқори бўлган шахсларга тез-тез тушунтиришингизга тўғри келадими?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

12. Унумли меҳнат қилиш учун вақтингиз етмаётганини тез-тез ҳис этасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

13. Объектда, ходимлар орасида тез-тез бўлиб турсангиз, раҳбар сифатида обрўйингиз ошишига ишонасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

 

14. Ўзингизни ходимларингиз назарида кучли, билимдон ва тадбиркор раҳбар деб ҳисоблайсизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ.

 

НАТИЖАЛАР

 

“ҲА” ЖАВОБ УЧУН: 

 

Сизни кучли ва яхши раҳбар деб бўлмайди. Назаримизда, сиз эскича бошқарув йўлида қолиб кетгансиз. Тўғри, ташқаридан қараганда, корхона ёки ташкилотингизда ишлар жуда яхши кетаётгандек. Аммо ўйлаб кўринг. Ходимларингиз сизга қандай кўз билан қарашмоқда? Балки ортингиздан ғийбат ҳам қилишаётгандир? Ҳурматингиз улар орасида борми-йўқми, шуни бир текшириб олиб, ана ундан сўнг иш усулингизни ҳам ўзгартиришга уринсангиз ёмон бўлмасди.

 

“ЙЎҚ” ЖАВОБИ УЧУН

 

Сизга ҳар қандай раҳбарнинг ҳаваси келса, сиздан ўрнак олса арзийди. Қаерга борманг, қандай лавозимга тайинланманг, биринчи навбатда ичкаридаги муҳит билан яқиндан танишасиз. Ҳар бир ходимнинг ички дунёсини ўрганасиз. Ва қолаверса, ҳаммасини жамлаб, ундан сўнг бошқарув усулини ишлаб чиқасиз. Бўш келманг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади