Инсоният бармоқларидан айриладими?

2

Моноэтниклик

Мултимаданиятлилик — замонавий жамиятнинг мазмуни. Шунинг учун ажабланарли эмаски, одамлар бир этник гуруҳга бирлашади, агар маданиятлар аралашиши давом этса, яъни улар секинлик билан ўз этник гуруҳининг фарқли томонларини йўқота бошлайди ва «ирқ» деган сўз шунчаки эскиради ва йўқолиб қолади.

Иммун тизими кучсизланиши

Одамлар кўпроқ ва кўпроқ дори-дармонларга боғланиб қолишлари сабабли   иммун тизимининг кучсизланишини кузатишимиз мумкин. Бошқа сўз билан айт­ганда, агар тирик қолиш учун ташқаридан кириб келган ёрдам қутқарса, ичкаридаги функциялар эскиришни бошлайди. Агар барча патоген миркоорганизмлар дорилар ёрдамида йўқ қилинса, организмимизга кучли иммун тизими нега керак?

Мушаклар атрофияси

Инсоният ирқининг физик жиҳатдан секинлик билан кучсизланишининг иккита олдиндан айтиб бўладиган сабаби мавжуд. Биринчидан, технологияга бўлган қарамлигимизнинг ўсиб бориши. Ҳар бир авлод қанчалик кам ҳаракатланса, бутун турнинг шунчалик кўп кучсизланиш эҳтимоли бўлади. Мушаклар атрофиясининг иккинчи сабаби — анча фантастикроқ, лекин агар биз бироз вақт ўтиб, космосга кўчиб борсак, амал қилади, чунки у ерда ҳар кунлик фаолият учун ҳаракатланишнинг кераги анча камроқ.

Бўйнинг ўсиши

Одамзотнинг бўйи тезлик билан ўсмоқда: охирги 150-200 йил ичида биз 10 смга ўсдик. Бундай ўсишнинг сабаби овқатланишнинг яхшиланиши бўлса керак. Биздаги овқат миқдори битмас-туганмас бўлаверса, баландга интилаверамиз. Осмон бизнинг чегарамиз бўладими ёки биз дарахтлар билан бўйлашиб тўхтаб қоламизми, буни вақт кўрсатади.

Сочларнинг тўкилиши

Одамлар аллақачон ўз баданларидаги соч қобиқларининг бир қисмини йўқотишган, балки, кейинчалик ҳам йўқотаверишади. Аёлларга эркаклардан кўра бу фикр кўпроқ хуш келса керак, аммо айтишларича, каллик — бу жуда жозибали.

Миянинг қайта тузилиши

Технологиялар аллақачон бизнинг хотирамиз фаолиятига таъсир қилиб бўлган. Одам мияси, одатда, маълумотнинг ўзини эмас, унинг қаерда жойлашишини эслаб қолади. Яъни китобни қаерга қўйганингизни эслаб қолиш, унинг ички мазмунини эслаб қолишдан осонроқ. Интернет даврида бу, айниқса, маълумдир. Неча марталаб сиз бир нарсани эслаб қолишга ҳаракат қилгансиз ва бунинг ўрнига шунчаки жавобни қидиргансиз? »Google» ва «Vikepediya» ҳаммасини билади! Технологиялар такомиллашиши натижасида бизнинг миямиз барчасига мослашаверади, балки, хотирамизга зарар тегади ҳам.

Анча кичик тишлар

Энг ойдин ўзгаришлардан бири ақл тишларининг йўқолиши бўлса керак, чунки уларнинг деярли кераги йўқ. Буни қарангки, баъзи этник гуруҳларда эса улар аллақачон йўқолган. Бундан ташқари, биз худди шу каби тишларимиз кичрайишини кутишимиз мумкин. Охирги 100 йил ичида улар икки мартага кичрайди. Шунинг учун ушбу тенденция келажакда ҳам сақланиб қолади.

О±қ бармоқларнинг кичрайиши

Қадимги одамлар оёқ бармоқларини тирик қолиш учун ишлатганлар. Биз дарахтларга тирмашмаслигимиз сабабли, бармоқларимиз секинлик билан ҳозирги ҳажмгача кичрайган — ҳозир биз улар билан ҳатто кичик дарахт шохини ушлаб қолишимиз амри маҳол. Бундан ташқари, аста-секин эволюция бизни кичик бармоқдан бутунлай озод қилмоқда, чунки одамлар уларсиз ҳам яшай олишади — юриш ва мувозанатни сақлаш учун катта бармоқларнинг мавжудлиги етарли.

Ўз-ўзини такомиллаштириш

Одамлар охир-оқибатда шундай нуқтага етиши мумкинки, улар барча нарсаларни технологиялар орқали бошқаришади. Масалан, биологик органлар ёрдамида ўз-ўзини такомиллаштириш ёки генлар селекцияси орқали ўз фарзандларининг ҳислатларини туғилишидан олдин танлаш. Агар бунга рухсат берилса, бу кейинчалик мукаммал одамлар яратилишига олиб келиши мумкин.

Нодира ҚУРБОНБОЕВА тайёрлади.

«7 Мўъжиза» газетасидан

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here