Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Суриядаги Россиядан келтирилган зенитли-ракета-замбаракли комплексини йўқ қилди…

0

 

 

Ҳаво мудофаасига қарши ракета ускуналари бўйича эксперт генерал-лейтенант Айтеч Бижев худди шу ҳақда маълум қилди.

— Менинг фикримча, — деди генерал. — Комплекс ўчирилган ҳолатда турган бўлиши керак. Агар жанговар ҳолатда бўлса, Исроил ракеталарига ўзини тутиб бермаган бўларди…

«Панцир-С1» деб номланган ракеталар комплекси кеча йўқ қилинган. Шубҳасиз, Сурия ҳукумат армияси ихтиёрида бундай комплексларнинг 50 тага яқини шай турибди. Бундан ташқари, «Бук» деб ном олган ракеталар комплексининг 20 таси ҳам жанговар ҳолатда турибди. Бир сўз билан айтганда, Сурияни Россия тарафи ҳаво мудофаасига қарши ракета ускуналарининг ўта замонавий турлари билан таъминлаб қўйган. Албатта, Сурия ҳукумат армияси ҳам Исроилнинг Эрон ҳарбий объектларини йўқ қилиш мақсадларига йўналган ракеталарни кетма-кет уриб туширмоқда ва туширади ҳам. Россия эса ҳозирча Исроил масаласини очиқ қолдирмоқда. Фақат Исроил яқинда Путиннинг огоҳлантирувчи чақириғини унутмаса яхши бўларди. Бу чақириққа мувофиқ агар Исроил ракеталари Россия ҳарбийлари ёки ускуналарига зиён етказса, нафақат жуҳудлар давлати, балки уларга иттифоқдош мамлакатлар ҳам шафқатсизларча жавоб олишади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Баҳром Қосимий айтиб ўтдики, Исроил Сурия ҳудудидаги ҳарбий объектларга қарши ракета ва авиация ҳужумларини уюштириш билан халқаро қонунларни, талабларни қўпол тарзда бузмоқда. Агар аҳвол шундай давом этадиган бўлса, Эрон ҳукумат армияси янада кучлироқ, стратегик аҳамиятга эга ҳужумларни амалга оширишга мажбур бўлади.

ИТАР ТАСС