Кениядаги дамба бузилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 кишига етди…

0

 

Куни кеча Кениянинг Накуру округида жойлашган «Патель» дамбаси бузилиши маҳаллий аҳолига ростакам офат келтирди. Фалокат оқибатида 40 киши ҳалок бўлди. Уч юздан зиёд оилалар бошпанасиз қолди. Эллик нафардан кўпроқ одам турли даражада жароҳат олди. Юзлаб фуқаролар бедарак йўқолган дея баҳоланди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, ҳали дамба бузилиши келтирган зарар тўлиқ ҳисоблаб чиқилмади. Шуниси маълумки, йўқотишлар жуда катта миқдорда моддий келтирган.

— Биз одамларни қайта-қайта огоҳлантирмоқдамиз, — дейишди улар. — Кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун барчамиз огоҳ бўлишимиз шарт…

Фожиа юз берган жойда мутасаддилар қидирув ва қутқарув ишларини олиб боришмоқда.

ИТАР ТАСС