Лиссабонда ўтган навбатдаги «Евровидение» қўшиқлар танлови финали Россия вакиласисиз ўтади…

0

 

Россия номидан ушбу танловда ногирон хонанда Юлия Самойлова иштирок этганди. У ярим финалгача етиб кела олди. Ярим финалда Юлия «I Won’t Break» композициясини «Тодес» перфоманс балети ҳамроҳлигида ижро этди. Бахтга қарши, томошабинлар овози ва ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан у финалга ўта олмади. Танлов финалида Норвегия, Сербия, Дания, Молдавия, Нидерландия, Австралия, Венгрия, Швеция, Словения ва Украина вакиллари иштирок этишади.

Россия вакиллари 1996 йили Осло шаҳрида ўтган «Евровидение» қўшиқлар танловида ҳам финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга кирита олишмаганди. Ўшанда Россия тарафидан Андрей Косинский ярим финалда ўзининг «Мен-бу мен» қўшиғи билан қатнашган.

— Бу менга жуда катта синов ва мактаб вазифасини ўтади, — деди Самойлова. — Кўп нарсаларни ўргандим, хулосалар қилдим. Мен чиқишларимни қўллаб-қувватлаганларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман…

Лента. ру