Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»да йил ўйинчиси деб топилди

0

Мавсум якунига кўра, «Ливерпуль» жамоанинг энг яхши ўйинчиларини мукофотлади, деб хабар беради «Sports.ru».

Мухлислар ва футболчилар танловига кўра, жамоанинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб Муҳаммад Салоҳ топилди. Энг яхши ёш ўйинчи сифатида 19 ёшли Трент Александер-Арнольд эътироф этилди.

Мисрлик футболчи, шунингдек, мухлислар томонидан 7 марта ойнинг энг яхши ўйинчиси сифатида кўрсатилди. Маълумот учун Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум АПЛнинг 35 та учрашувида майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Александер-Арнольд эса 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширди.
Кун иқтибоси, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар, тонгги ва кечки дайжестлар — Telegram’да!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: