ПАДАРКУШ… (ёки Андижонда жоҳил ўғил отасини бўғиб ўлдирди)

1

 

Эскилар кўча-кўйда шаккок, қайсар, баджаҳл ва совуққон ёшларни кўриб қолишса, «Булар охирзамон болалари-да», деб қўя қолишарди. Ўйлаб кўрсак, улар ҳақлигига қайта-қайта гувоҳ бўламиз. Ахир, биз ўзбекларни туғилганданоқ ота-онанинг ҳурматини жойига қўйиш, дуосини олиш, улардан ҳаётни ўрганишга ундашарди. Сабаби барчага маълум. Ота-она фарзандни, сиз-у бизни Яратганнинг хоҳиши билан дунёга келтиради, боқади, ўқитади, уй-жойли қилади, ўзи емай едиради, мустақил ҳаётга тайёрлайди. Оилали, бола-чақали бўлганимиздан кейин ҳам ота-она тиним билмайди. Набираларнинг тўйлари ҳақида қайғуради ва ҳоказо.

Андижоннинг Избоскан туманида яшовчи Х. А. исмли ўғил эса отаси О. А ни даҳанаки жанжал баҳона бўғиб ўлдирди. Қандай қўли борди? Нега? Худодан қўрқмадими? Сабаби нимада эди? Наҳотки, ота ўғлини бўғиб ўлдиришгача олиб борувчи оғир гуноҳга йўл қўйган бўлса?..

Бу саволларга тергов жараёнида жавоб топилади иншооллоҳ.

Айни пайтда қотил падаркуш қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

podrobno. uz

1 ТА ФИКР

  1. менимча ота тарбия килишда янлишган ёки онасининг ахлокида етишмовчилик мавжуд яшаётган мухутнинг урни хам бор , бу уч омил инсоннинг тарбия олишида мухим саналади . Бу бола окпадар булиш билан бирга худога осий булди ахволи жуда ачинарли, окибати бехайр умр булди . Хаммани бу холатдан яратган эгам асраси .Хулоса хамманинг узига хавола .Юртимизга куз тегмасин .

Comments are closed.