Танга ош

0

Керакли масаллиқлар (хамир учун): 300 г оқ ун, 1 дона тухум, 0, 5 стакан илиқ сув, бир чимдим туз.

Жази учун: 500 г гўшт, ўсимлик ёғи, 3 дона пиёз, 2-3 дона помидор, 2 дона сабзи, 2 дона картошка, қалампир ва таъбга кўра туз.

Тайёрланиши:

1. Угра ошга тайёрлангандек қилиб ошхамир қоринг ва қалинлигини 2 мм қилиб ёйинг.

2. Ёймадан эни 2 см келадиган тасмачалар кесинг, орасига урвоқ сепиб, бир неча қават тахлаб, учбурчак бўлакчаларга бўлинг.

3. Ёки ёйилган хамирдан тангадай бўлакчаларни қўлда узиб олинсангиз ҳам бўлади.

Жазнинг тайёрланиши:

1. Қиздирилган ёққа майда тўғралган гўшт, пиёз, помидор, картошкани шу тартибда солиб, меъёрига етгунча қовуринг.

2. Сўнгра сув қуйинг, қайнагач эса тузини ростланг-да, зираворлар сепинг.

3. Шўрваси яхши пишгач, хамир тангачаларни солинг. Қайнаб, юзага қалқиб чиққандан кейингина таом тайёр бўлади.

4. Танга ошни косаларга қўйиб, юзига тўғралган райҳон, кашнич ёки ялпиз сепиб дастурхонга тортинг. Бу таом дастурхонга
дарҳол тортилиши керак, акс ҳолда, қуюқ бўлиб қолади.