Тошкент вилоятидаги ёнғинда хонадон эгаси вафот этди

0

10 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида  яшаган В.К.ни уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин  ўчирилди. Натижада уйининг маълум қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

В.К. тутундан димиққан ҳолда топилиб, касалхонага келтирилганида вафот этган.

 

manba: asr.uz