ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

1

 

1. 1985 йилга қадар врачлар чақалоқ оғриқни ҳис этмайди деб ҳисоблашган. Шунинг учун баъзи тарихий маълумотларда чақалоқлар устида ташкил этиладиган жарроҳлик амалиётлари наркозсиз ўтказилгани ёзиб қолдирилган.

2. Белоруссияда дунёдаги энг улкан юк машинаси «БелАЗ-75710» ишлаб чиқарилади. Машинанинг вазни 360 тонна, баллонларининг баландлиги эса 4 метрга тенг. Агар бу машинни сотиб олиш ниятида бўлсангиз, билиб қўйинг, нархи 10 миллион доллар туради.

3. Какао Майя ва Ацтек қабилалари учун валюта вазифасини ўтаган. Яъни, улар олди-сотдида пул ўрнига худди шу какаодан фойдаланишган.

4. Коала айиғи ҳеч қачон сув ичмайди.

5. Ниначи атиги 24 соат умр кўради.

6. Энг қисқа номли манзил сифатида Швеция ҳамда Норвегияда жойлашган «Е» қишлоқлари ҳисобланади. Скандинавия тилида «Е» «Дарё» маъносини беради.

7. Танасида ҳоли кўп одамлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўраркан.

8. Одам фақат сув ичган ҳолда бир ойдан икки ойгача яшай олади.

9. Америкада шоколадли тухум «Киндер сюрприз» ишлаб чиқариш ва сотиш қонунга зид ҳисобланади.

10. Дунёдаги энг заҳарли ўргимчак саналмиш «Тарантул» икки йилгача емишсиз оч ҳолда яшай олади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here