Кеч кирган ақл

0

— Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.

— Беравер.

— Онам меникида оилам билан турадилар…

— Саволингни бер!

— Онам меникида оилам билан турадилар..

— Саволингни бер, дедим!

— Шайх жаноблари, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб, яна савол сўраяпсиз?

— Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас! Энди саволингни бер!

— Бўлди, шайх ҳазратлари, тушундим…