Кун кулгиси

0

Бир киши машинасини ҳайдаб кетаётса, йўл четида тўртта йигит битта одамни ураётган экан.

— Нима қиляпсанлар тўрталанг битта одамни уриб? — сўрабди ҳайдовчи тўхтаб.

— Чорраҳада бузилган камераларни тузатадиган устани ушлаб олдик, — дебди йигитлар.

Шунда ҳалиги одам:

— Қўл билан уришнинг нима ҳожати бор?! Оёқ билан тепа қолинглар! — дермиш.

* * *

Қизи мактабдан келиб, дадасига дебди:

— Биз бугун икки карра иккини ўргандик.

Дадаси:

— Хўш, неччи бўлар экан?

— Тўрт бўлади.

Дадаси қизига тўртта конфет берса, қизи дермиш:

— Вой, билганимда йигирма дердим…

* * *

Ойлик маошини олган ишчи кассирга қараб дебди:

— Сиз менга адашиб, эллик минг кам бердингиз!

Кассир:

— Ўтган сафар сизга эллик минг кўп бериб юборган эканман. Нега ўшанда адашганимни айтмадингиз?

— Бир марта адашсангиз, майли, кечирдим. Иккинчисига қараб тура олмайман-ку!

* * *

Ҳамма косметика воситалари ҳам бирдек фойдали эмас. Айниқса, эркаклар кўйлагидаги лаб бўёғи ҳаёт учун хавфлидир!

* * *

Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:

— Бор-йўғи эллик миллион экан, — деди ғазабли оҳангда.

Шу пайт радиодан: «Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида ўғрилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан бир миллиард пул ўғрилаб кетилди”, — деган хабар тарқалди. Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига ўзи минғирлаб деди:

— Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атиги эллик миллион ўғирлай олдим, холос! Банк бошқарувчиси эса ўтирган жойида тўққиз юз эллик миллион ишлаб олди-я!

* * *

Дунёдаги 95 фоиз қизлар бир хил турдаги йигитни орзу қилишади: ичмайдиган, чекмайдиган, олийжаноб, ҳаддан зиёд тартибли, жуда келишган, бадавлат, қувноқ, фаросатли, ақлли. Лекин шунча ижобий хислатлари бўла туриб, ҳанузгача бўйдоқ юрган йигитни ҳеч ким кўрмаган!

* * *

Бир йигитдан сўрашибди:

— Қайси олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчисан?

— ДПЕЖга.

— Қайси университет экан у?

— Дадамнинг пули етган жой!

* * *

Бир аёл эълонлар агентлигига мурожаат қилибди:

— Илтимос, сайтингизга эълон жойлаштирсангиз. Кучук боласи йўқолиб қолди. У ҳали жудаям кичкина…

— Сурати борми?

— Ҳа, мана!

— Ахир бу эркак кишининг расми-ку?

— Бу менинг эрим. Йўқолган кучукчамиз унинг қўлларида турибди. Яхшилаб қаранг, кўрасиз!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here