Шанба куни маҳаллий вақт билан соат 14: 52 да Оҳангарон шоссеси бўйлаб Қўйлиққа кетаётган №119- «Isuzu»русумли йўналишдаги автобус «Нексия» автомобили ҳайдовчисининг айби билан ариққа қулаб тушди…

0

 

Ўша маҳал автобус салонида 20 нафар йўловчи бор эди.

Гувоҳларнинг айтишича, катта тезликда келаётган «Нексия» автомобили кутилмаганда йўлнинг ўнг тарафига ўтиши оқибатида автобусни хавфли ҳолатга солиб қўйган. Шунинг натижасида автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва «Толариқ»қа қулаб тушган. «Нексия» эгаси эса ҳалокат юз берган жойдан қочиб кетган. Айни пайтда уни милиция ходимлари қидирмоқда.

Автобус салонидаги йўловчиларга шикаст етмаган. Фақат 1981 йили таваллуд топган ҳайдовчи Абдурашид Қўзибоев мия чайқалиш ташҳиси билан касалхонага ётқизилгани ҳақида маълумот тарқатилди.

gazeta. uz/ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: