Товон нега ёрилади?

1

Чиройли оёқ ҳам жуда кўркам кўринади. Бироқ кўп кишилар оёқларига эътибор бермайди. Парвариш қилинмаган оёқ жуссани хунуклаштиради ва умумий соғлиққа салбий таъсир этади. Оёқларга, хусусан, товонларга доимо гавда оғирлиги тушиб турганидан улар зўриқади. Зўр келиши натижасида оёқ мушаклари, бўғинлари, қон томирлари, товон ва терисига шикаст етади. Мушак пайларининг туғма заифлиги (наслдан наслга ўтади) натижасида оёқларда турли ўзгаришлар содир бўлади. Пойабзал ҳам оёққа катта таъсир қилиши исботланган. Товоннинг нормал шакли бузилмасин, ўзгармасин, ёрилмасин, бармоқлар қийшаймасин, десангиз, пойабзалнинг қулайини ва оёғингизга лойиғини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Баъзи одамларнинг товони ёрилиб, териси қуруқлашиб кетади. Товон ёрилиши касаллиги гарчи инсон ҳаётига хавфли бўлмаса-да, соғ­лиққа зарар беради. Натижада юриш-туриш қи­йинлашади. Айниқса, жисмоний иш қилинганда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, кечаси ачишиб, гоҳо лўқиллаб оғрийди, иситма чиқиши ва тунни бедор ўтказиш мумкин. Вазни оғир одамлар учун бу касаллик анчагина ташвиш ва безовталик туғдиради. Товон ёрилишининг сабаблари ҳар хил бўлади:

* товонни узоқ ювмай юриш туфайли қора кирлар кўпаяди;

* товоннинг ҳаддан ташқари қуриб кетиши оқибатида майда қон томирларининг фаолияти бузилади. Уларда қон оқиш жараёни қисман тўхтаб қолади;

* доимо сувда, захда бўлиш.

* Товоннинг қаттиқ шамоллаши ҳам зарарлидир.

* Сакраш натижасида товон зарбга бардош бера олмай, ёрилиши мумкин.

* Организмда витаминлар, ҳар хил ҳаётбахш минерал тузлар ва моддалар камайиб, иммунитетнинг пасайиб кетиши ҳам сабабчидир.

«7 Мўъжиза» газетасидан

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.