Индонезиядаги иккита насронийлар черковида террор ҳаракати содир этилди. Қурбонлар 10 киши!!!

0

 

Индонезиянинг Сурабая шаҳридаги иккита насронийлар черковида террор ҳаракатлари серияси амалга оширилди. Маҳаллий полиция вакилларининг гувоҳлик беришича, ушбу террор ҳаракатларини ўлимга маҳкум жангарилар амалга оширган. Уларнинг бири машинада, иккинчиси мотоциклда черковга яқинлашиб келган ва портловчи қурилмани ишга туширган. Бунинг оқибатида жами 10 киши ҳалок бўлди, 40 нафардан зиёд одам турли даражада жароҳат олди.

Полициячилар учинчи террор ҳаракатига барҳам берилгани ҳақида гапириб ўтишди. Улар айтишдики, яна бир автомобилга бомба жойланган эди. Машина учинчи черковга етиб бормасдан туриб қўлга олинди ва портловчи қурилма зарарсизлантирилди.

Жароҳат олганлар орасида икки нафар полиция ходими ҳам борлиги хабар қилинди.

Террорга қарши полиция бўлинмасининг расмий вакили Ваван Пурванто ушбу террор ҳаракати ортида маҳаллий жангарилар гуруҳи турган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга у портлашлар яқинда турмаларнинг бирида бўлиб ўтган тартибсизликлар билан боғлиқ бўлиши эҳтимолга яқинлигини айтди. Бу турма Шарқий Ява вилоятига қарашли Депок шаҳрида жойлашган ва у ерда фақат террорчилар жазо муддатини ўтайди.

The Straits Times

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here