Лиссабонда ўтган «Евровидение» қўшиқлар Халқаро танловида Исроил вакиласи мутлақ ғолиб бўлди…

0

 

У Нетта Барзилай бўлиб, танловнинг финалида «Тоу» («Ўйинчоқ») қўшиғини ижро этди ва 63- Халқаро қўшиқ танлови «Евровидение» ғолибасига айланди.

Иккинчи ўрин Кипр вакиласи Элени Фурейрага насиб этди. У финалда»Fuego» («Олов») қўшиғини ижро этди. Учинчи ўринни австриялик Сезар Сэмпсон «Nobody But You» («Сендан бошқаси керак эмас «) банд этди.

Исроиллик 25 ёшли хонанда Нетта Барзилай ушбу халқаро қўшиқ танловига йўлланмани ватанида ўтказилган реалити шоуда қўлга киритганди. У Исроил ҳарбий оркестри сафида хизмат қилган, бундан ташқари ёш мусиқачиларнинг профессионал лагерида йўриқчи вазифасида фаолият юритган.

Навбатдаги «Евровидение» Халқаро қўшиқ танлови қоидага кўра ғолиб туғилиб ўсган Исроилда бўлиб ўтади.

tass. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here