Сурхондарёда 19 ёшли қиз бекитиқча туғиб, болани ўлдириб, мурдани анҳорга улоқтирди…

4

 

Ҳа, Сурхондарёдаги коллежлардан бирининг 19 ёшли ўқувчиси Н. Т. даҳшатли жиноятни содир этди. У азалдан икки йигит билан параллел тарзда учрашиб юрарди. Шубҳасиз, иккови билан ҳам жинсий муносабатлар юритган. Натижа шундай бўлганки, йигитларнинг биридан ҳомиладор бўлиб қолган. Ачинарлиси, икки йигит ҳам қизнинг яқин қариндошлари эди. Ота-она, яқинлари эса ҳомиладорлигини то жиноят содир этилгунга қадар ҳам билишмаган.

Қиз аборт қилмоқчи бўлган. Бахтга қарши кеч эди. Ҳомила 6 ойликдан ўтиб бўлган. Шунда туғишга қарор қилди. Уйида туғди ҳам. Кейин эса чақалоқни ўлдириб анҳорга улоқтирди. Худди ўша анҳорда кимдир балиқ овлаб юриб мурдани кўриб қолган ва дарҳол милиция бўлимига хабар берган.

Тергов жараёнида барча ҳақиқатлар кўпик каби юзага чиқди. Иш судга оширилди. Судья қизга нисбатан икки йиллик уй қамоғи жазосини тайинлаш ҳақида ҳукм эълон қилди. Ҳукмга кўра қиз икки йил давомида соат 18: 00 дан 07: 00 га қадар уйдан кўчага чиқмайди. Кафе, ресторан, умуман, кўнгилочар масканларга боришга ҳам ҳақли эмас. Бундан ташқари, ўзи яшаб турган тумандан милиция ходимлари рухсатисиз чиқиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. Судья ҳукм чиқаришда қизнинг ёшини, айбини тўлиқ бўйнига олганини, илгари жиноят содир этмаганини ҳисобга олган.

upl. uz

4 ФИКРЛАР

  1. Юртбошимиз томонидан бугунки кунда коллежларни оптимизация килиш ишларига урғу берилганлигининг сабабларидан бири юқоридаги каби ҳолатлар юртимизда авж олиб келаётган эди.
    Коллежнинг биринчи босқич талабаси бўлиш, бу келинликка тайёр деган тушунчалар пайдо бўлди. Ёки туманлардан вилоят марказига коллежда тахсил олиш учун келиб, қишлоғидан чиқмаган қизлар айниқса бошқа мухитга тушиб қолиб, ҳар хил тарбиясизликларга қўл ураётган эди. Юқоридаги ҳолат ҳам шунинг бир исботи. Бунда албатта коллежларнинг раҳбарлари ва албатта ота-онанинг масъулиятсизлиги туфайли ҳамда бугунги кундаги кино ҳамда интернет оламидаги тарбиявий аҳамияти нўноқ кинолар сабаб булмоқда.

Comments are closed.