Диққат! “Саховат” гуруҳи Тошкент бўйлаб мутлақ текинга, Аллоҳ йўлида маҳсулотлар тарқатмоқда

0

Яхши инсонлар ҳали ҳам бор! “Саховат” деб аталмиш гуруҳ пайдо бўлгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Буни қарангки, ушбу гуруҳдаги мусулмон биродарларимиз кундан-кунга хайрли ишларни кўпайтиришмоқда. Аллоҳ рози бўлсин!

Муборак Рамазон ойи яқинлашаркан, ҳаммамиз ҳам савоб талабида бўлишга шошиламиз. Яхшилар, яхшиларга қўшилинг!

Куни кеча “Саховат” гуруҳи юзлаб инсонларга рўзғор учун керакли маҳсулотларни тарқатди!

 

ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ!

ЭЪЛОН

13 МАЙ КУНИ АКЦИЯ

ЧИЛОНЗОР МЕТРОСИ ЁНИДАГИ БУНЁДКОР СТАДИОНИ АВТОТУРАРГОҲИДА СИЗЛАРНИ ЭРТАЛАБ

СОАТ 7:00 ДАН 11:00 ГАЧА, КЕЧАСИ

СОАТ 19:30 ДАН 21:00 ГАЧА КУТАМИЗ! АЛЛОҲ ЙЎЛИДА БЕМОРЛАРГА, МУҲТОЖЛАРГА, НОГИРОНЛАРГА, МИСКИНЛАРГА, МАЗЛУМЛАРГА ЁРДАМГА ШОШИЛИНГ! ЭҲСОН УЧУН МУСОБАҚАЛАШИНГ! ЗЕРО БЕРГАНИМИЗ ЎЗИМИЗНИКИ! ОХИРАТГА ЗАХИРА ҚИЛИНГ! ЯХШИ АМАЛЛАРИМИЗНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: