Конте: «Масъулиятни ўз бўйнимга оламан»

0

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Ньюкасл”дан учраган мағлубиятдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Ньюкасл” ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатди. Улар учрашув бошидан ғалабага бўлган хоҳишларини кўрсатишди. Ўйинга унчалик маъсулият билан ёндошмадик. Мавсум охирида оддий ўйинлар бўлмайди. Кучли тўртликка кира олмадик, лекин имкониятимиз етарли эди.

“Ливерпуль” эса ғалаба қозонди. Тўғриси ёмон ўйнадик. Бундай вазиятларда мураббий барча маъсулиятни ўз бўйнига олиши керак”, – дейди Конте.

 

Манба: sports.ru