Москвада 17 ёшли йигит ва қиз қўлларини арқон билан қўшиб бойлаган ҳолда кўп қаватли уйнинг 14- қаватидан пастга сакрашди…

1

 

Шубҳасиз, бу қадар баландликдан сакраган одам тирик қолмайди. Йигит ва қиз шу ернинг ўзида жон берди. Фожиа юз берган жойга етиб келган полициячилар уларнинг ёнидан ўлимолди мактубини топишди. Мактубда ёзилишича, улар бир-бирларини севишган. Аммо оиласидагилар бу никоҳга қатъиян қаршилик қилишган. Шу сабабли севишганлар ҳеч бўлмаса, боқий дунёда бирга бўлишга аҳд қилишган.

— Илтимос, яхшилар, — дейилганди мактуб сўнгида. — Бизни бир қабрга дафн этинглар! Сизлардан ўтиниб сўраймиз! Биз ҳеч қачон бир-биримиздан айрилишни истамаймиз…

Ҳозирги вақтда ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов қўмитаси ва прокуратура ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

«Известия»

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.