НЕГА ЖОНИНГГА ҚАСД ҚИЛДИНГ, ҚИЗИМ?.. (ёхуд Самарқандда 9-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди)

1

 

Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари Самарқанд туманидаги «Кулбапоён» қишлоғида яшаган 16 яшар қизнинг ўлими сабабларини ўрганишмоқда. Маълумотларга кўра, у тумандаги №45- мактабда таълим олган. Куни кеча қиз оғилхонада ўзини осиб қўйгани аниқланди.

Қўшнилардан бирининг гапига қараганда, қиз анчадан бери қайсидир муаллима билан тез-тез жанжаллашадиган бўлган. Айтишларича, муаллима унинг устидан кулиб келган. Шу масхаралашларга чидай олмаган қиз ўзини осган бўлиши мумкин.

Мактаб маъмуриятидагилар ушбу фожиа ҳақида гапиришдан бош тортишди.

«Кулбапоён» қишлоғи фаолларидан бири Карим Саттаров ҳам қизнинг ўлимига ўша муаллима сабабчи бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.

— Шахсан мен мактабга борганман, — деди Карим ака. — Ўша муаллима жуда қаттиққўл ва талабчан экан. Дарс қолдирган ўқувчиларнинг уйига боришга сира эринмаскан. Мен ўқувчилардан муаллима уларни калтаклаб турадими-йўқми деб сўрадим. Ўқувчилар сукут сақлашдан нарига ўта олишмади. Фақат ўзини осган қизнинг ўзлаштириши жуда паст эканини айтишди. Энди қолганини прокуратура ходимлари аниқлашади-да!..

Ачинарлиси, кейинги йилларда юртимизда худди шундай фожиалар тез-тез содир бўлаётгандек. Масалан, шу йил 3 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги №69- мактабнинг 9- синф ўқувчиси Н. О. исмли қиз ҳам ўзини осиб қўйганди.

centralasian. org

1 ТА ФИКР

  1. Qoyil tergagani uchun yana muallima aybdor. Uyiga borib turganini ham aytishgan. E endi aniq õqituvchi bõlmayman.

Comments are closed.