Неймар Францияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди (фото)

0

“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар Францияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бразилиялик футболчи 3 ойдан ошиқроқ муддат жароҳат туфайли майдонга туша олмади, аммо бу унинг мукофотни қўлга киритишига тўсқинлик қила олмади.

Совринни Неймарга ватандоши Роналдо топширди.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсумда 20 та ўйинда 20 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун у билан бирга жамоадошлари Кавани, Мбаппе ва “Марсель” ярим ҳимоячиси Флориан Товен ҳам кураш олиб борганди.

 

manba: aniq.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: