Озода Нурсаидова тарқалган видеолари ва эри ҳақида ниҳоят очиқ гапирди (+Видео)

4

Жуда кўп мухлисларга эга хонанда Озода Нурсаидова маълум вақт кўринмай қолганидан хабарингиз бор. Эътиборингизга ҳавола этилаётган суҳбатда Озода Нурсаидова жуда кўп саволларга жавоб берган.

Хонанда шунча пайт давомида бўш ўтирмагани, зерикишга вақти бўлмаганини айтди.

Журналистнинг “Турмушга чиққанмисиз?” деган саволига эса Озода Нурсаидова гапни айлантиришга ҳаракат қилди. Лекин бугунги кунда яқин инсони борлигини ҳам яширмади.

Тарқалган видеолари хусусида эса хонанда: “Кайфиятим яхши бўлса, маза қилиб ўйнайман. Ўша Хоразм тўйидаги мавзу неча йиллардан буён ҳалигача ёпилмади. Ҳатто онам ҳам ўша видеодан сўнг қанд касалини орттириб олган. Оиламиз бир ҳафта ичида нималарни кўрмади дейсиз, айнан ўша видеодан кейин. Майли, мен индамайман!” дея фикр билдирган.

Бундан ташқари, Озода Нурсаидова санъат оламидан кетишига сабабчи деб бир машҳур хонанда билан бўлган воқеани ҳам айтиб ўтди. Тахминларга кўра, айнан ўша аёл хонанда Озода Нурсаидова билан рақобатлаша оладиган даражада машҳур…

4 ФИКРЛАР

  1. Oilamiz bilan Ozoda Nursaidovani ashaddiy muxkisimiz. Yoshim ellikdan oshganligi sababli meni o`zimga ko`proq Nasiba Abdullayeva, Munojat Yo`lchiyeva, Zamira Suyunova kabi san’atkorlarni tinglash yo`qadi, lekin Ozoda Nursaidovaning ovozidagi nolalari, qo`shiqlarining ko`ngilga yaqin ekanligi meni o`ziga tortadi. Turli mish-mishlar tarqalsada bizning oilamiz doimo uning muxlisi bo`lib qolgan. Kimlar kelib, kimlar ketmaydi bu san’at sohasiga, lekin biz Ozodaxonni televideniyaga qaytishini juda ham istardik.

  2. Озода Нурсаидова чиндан хам БЕТАКРОР КАТТА ОВОЗ сохибаси.Бундай овозлар жуда кам учрайди.Чунки гўзал нафас замирида жуда катта мехнат ва изланиш ётибди.Шахсан менга хам Хоразмдаги рақси ёқмаган.Лекин шунинг учун ,,қатоғон»қилиб юборилишини нотўғри деб хисоблайман.Чунки Озодадан кейин қанча-қанча ,,юлдуз»чалари рақсларини хам,кийиниш ,,одоб»ларини хам кўриб келаяпмиз.Сахна барчага баробар бўлиши шарт.Сахна кимларнидир ўзаро адоватларини хал қиладиган,ўч оладиган майдонга айланмасин.Озода Нурсаидовани катта сахнага қайтариш керак ва ШАРТ!
    Токи уни гўзал,ўзига хос нафасидан барча мухлислари бахра олсинлар.Унга Аллохдан соғлик,оилавий бахт ва ижодида зафарлар тилайман!

  3. Хоразм вокияларида Озоданинг айби диярли йук, у танти мухлислар талабига буйсунган, туй аҳлининг харакатлари учун санъаткорнинг жазолаш керак эмас. Колаверса шу кичик хато учун саҳнадан кувиш адолатли эмас, халқимиз ўз ҳукмини айтиб булди, кечириш керакми, кечирди, Озода Сайидзоданинг хатоси олдида қилган ишларининг салмоғи юқори, Бизга унинг санъати керак, шахсан мен унинг ижодини ҳамма вақт кузатиб келганман, ва мухлисига айланганман. Айрим санъаткорларга мухлислик килдим, аммо маълум вакт утгандан сунг уларни ўз-ўзидан ёқтирмай қолдим, чунки уларнинг ўзи ҳурматларини йўқотиб боришди. Озода эса қўшиқдан қўшиққа ўсди, тинмай меҳнат қилиб эл ардоғига, мухлислар муҳаббатига сазовор бўлди. Агар муҳташам Халқлар дўстлиги сарайида концерт берса бир ой давомида мухлислар кети ўзилмаслиги аниқ. Озодани жуда соғинганмиз!

  4. санъатга қайтинг сизга душманлик қилганларга асдма-қасд қайтинг санъатга биз мухлислар сиз биланмиз

Comments are closed.