Сабзавотлар ва паста билан пиширилган товуқли таом

0

Сабзавотларнинг фойдали хусусиятларини йўқотмасдан қандай тайёрлаш мумкин? Бунда албатта
WОК товаси ёрдам беради. Бу мазали таомни тайёрлаш сиздан бир неча дақиқани талаб қилади.

Бу тованинг деворлари юпқа, ўзи конус шаклида бўлиб, су сабаб ҳам барча масаллиқлар тованинг ўртасида, оловга яқин жойлашади. Бундай товада таом жуда тез пишади. Лекин таомнинг таги олмаслиги учун, уни мунтазам аралаштириб туриш шарт.

Икки хил унни ҳам тоғорачага элаб соламиз.

Исмалоқ шарбатига тузни солиб аралаштирамиз.

Хамирга исмалоқ шарбати ва тухумни солиб, қаттиқроқ хамир қоринг. Тоғорачани устини ликопча билан ёпиб, хамирни тиндириб қўямиз. Ҳар 20 дақиқада хамирни муштлаб оламиз. Худди шундай икки марта муштлаб, сўнг яна бирозга тиндириб қўямиз.

Бу вақт мобайнида қолган масаллиқларни тайёрлаб оламиз. WОК товасини ишлатишдан олдин барча сабзавотлар тўғралган бўлиши шарт. Тованинг четлари юпқа бўлганлиги сабаб ҳам, пиширадиган сабзавотларимиз тезда тайёр бўлади.

Товуқ гўштини катта-катта тўғраб оламиз, тахмминан 2-3 см.Гулкарамни ҳам бўлакларга бўламиз.

Сабзини сомонча шаклида тўғраймиз.

Пиёзни ярим ҳалқа тўғраб оламиз.

Булғор қалампирларини узунчоқ тўғраб оламиз.

Қўзиқоринни катта-катта тўғраймиз.

Саримсоқпиёзни тенг иккига бўламиз.

Картошкаларни тузли сувга солиб, алоҳида пишгунича қайнатиб оламиз.

Товага ёғни соламиз.Товуқни солиб қовурамиз ва мунтазам ковлаб турамиз.

У бироз қизаргандан сўнг сабзи ва гулкарамни соламиз.

Карам ва сабзи бироз пишгандан сўнг бошқа сабзавотларни соламиз.Сабзавотларни тайёрлаш жараёнида мунтазам ковлаб туриш шарт.

Қайнатилган картошкаларни тенг иккига бўлиб, сабзавотлар устидан соламиз.Биргаликда яна бир неча дақиқа қовурамиз.

Таъбга қараб туз сепинг (пишган таом соя қайласи билан бирга тортилишини ҳисобга олиб, тузни шунга қараб солинг).Таъбга қараб седана уруғини сепиб оловни ўчиринг.

Хамирни юпқароқ ёйиб, узун тасмалар кесиб олинг ёки лапша кесадиганингиз бўлса, ундан фойдаланинг.

Қайнаган тузли сувда лапшани қовуриб оламиз.Сувини тўкиб, лапшани сабзавотлар устидан соламиз.

Оловни ёқиб, бирга тахминан 4-5 дақиқа қиздирамиз.Таъбга қараб соя қайласи билан бирга дастурхонга тортамиз.

 

manba: zira.uz