Чеченистонлик болалар бепул велосипедларни деб муштлашиб кетди (видео)

0

Чеченистонда қайта қурилган ва ободонлаштирилган Шали шаҳрининг тантанали очилиши чоғида ўсмир болалар бепул велосипедларни талашиб, муштлашув уюштирди, деб ёзади «MK.ru».

Тадбир доирасида Аҳмад Қодиров номидаги жамоатчилик фонди мингга яқин велосипедларни тарқатди. Совға берилиши ота-оналар ва болалар ўртасида шов-шувни келтириб чиқарди, у тезда оммавий жанжалга айланиб кетди.