ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Қора пашшанинг эшитиш аъзолари йўқ.

2. Норвегияда «Дўзах» деган шаҳарча бор.

3. Инглизча «SET» сўзи жами 464 та маънони беради.

4. Америкалик болалар то мактабни тамомлагунча қотиллик намойиш этиладиган 40 мингтага яқин фильмни кўришга улгуради.

5. Уругвайда «Freedom» («Озодлик») деб номланган турма бор.

6. Дунёдаги энг кичкина от «Thumbelina» лақабли от бўлиб, унинг бўйи 43 см, вазни 26 килограммга тенг. Ер юзидаги энг йирик от эса «Big Jake» лақабли отдир. Унинг бўйи 210, 2 сантиметр, вазни 1179 килограммни ташкил этади.

7. Жирафнинг бўйни шу қадар калтаки, пастга эгилиб сув ичишга имкон бера қолмайди. Шунинг учун жонивор сув ичишга тўғри келса, турли ҳолатларга киришга мажбур бўлади. Умуман олганда, жираф ҳафтасига икки марта сув ичади холос. Қолган вақтларда еган майсаларидан чанқоғи қонади.

8. «Шайтоннинг қурти» деб ном олган қурт 3, 6 километр чуқурликда яшайди.

9. «Ёғочли қурбақа» зотига мансуб жонивор қиш кириши билан ўзи мустақил тарзда юрагини уришдан тўхтатиб, уйқуга кетади. Баҳорда эса яна юрагини ишга тушириб, яшашда давом этади.

10. Дельфин ухлаганда, миясининг ярим шари ҳушёр ҳолатда ва битта кўзи очиқ қолади.

datacube. tv

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади