Картошка, дудланган гўшт ва пишлоқ қўшиб пиширилган тоблатма

0

Картошка, дудланган гўшт ва пишлоқ қўшиб пиширилган мазали тоблатмамизнинг таъми умуман ўзгача бўлиб, одатдагиларидан фарқ қилади. Тўйимли таом, лекин тез тайёрланиладиган ретсепт қидираётган бўлсангиз, унда шу ретсепт айнан сиз учун!
Таъбга қараб, дудланган гўшт ўрнига колбаса ёки товуқ гўштидан солишингиз мумкин.

 

Картошкани пўстини арчиб, паррак қилиб тўғраймиз. Қалинлиги тахминан 3-4 мм бўлсин.
Қозонга сув солиб қайнатамиз, туз сепиб, картошкаларни 3-4 дақиқа давомида қайнатиб оламиз.

Булғор қалампирини думини олиб, ювамиз ва ҳалқа қилиб тўғраймиз. Биз яшил булғор қалампири ишлатдик, сиз хоҳишга қараб хоҳлаганингиздан солишингиз мумкин.

Дудланган гўштни тўртбурчак қилиб тўғраймиз. Пишлоқни қирғичнинг катта тишидан чиқарамиз.

Газ печини 200 С га қиздирамиз.Тоблатмага мўлжалланган қолипга сариёғ суртамиз.

Картошканинг ярмини териб чиқамиз, устига пишлоқнинг 1/3 қисмини сепамиз, булғор қалампирини ярмини, дудланган гўштни ҳаммасини соламиз. Сўнг яна бироз пишлоқ сепамиз, қолган картошкаларни териб, устидан булғор қалампирларини ҳам соламиз.

Тухумни чақиб кичикроқ идишга соламиз, устидан қаймоқ, пишлоқнинг ҳаммасини соламиз, туз, мурч таъбга қараб мускат ёнғоғи сепамиз, аралаштирамиз.

Тоблатма устидан аралашмани қуямиз ва сариёғни бўлакчаларга бўлиб, устидан териб чиқамиз.

Устини зар қоғоз билан ёпиб, 40 дақиқа 180 C да пиширамиз.

25-30 дақиқадан сўнг зар қоғозни олиб, устини қизартириб пиширамиз. Сўнг олиб, мазали таомдан баҳраманд бўламиз. Ёқимли иштаҳа!

 

manba: zira.uz

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: