Малайзиянинг янги бош вазири коррупцияни йўқотишнинг ғаройиб усулини таклиф қилди

0

Бир неча кун олдин Майлайзия бош вазири бўлган Маҳатҳир Муҳаммад мамлакат аҳолисига мурожаат қилар экан, зарур бўлган ҳолларда давлат амалдорларига гул ва озиқ-овқат маҳсулотлари беришга чақирди.

Маҳаллий The Star нашрининг хабар беришича, Муҳаммад жумладан шундай деган: “Биз бошиданоқ янги ҳукуматда коррупция бўлмаслигига ишонишни истаймиз”.

Шунингдек, янги бош вазир давлат аппаратининг барча бўғинларида коррупцияни йўқ қилиш Малайзия раҳбарияти олдидаги бош масала эканини билдирди.

manba:  azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: