Мелания Трампнинг буйраги операция қилинди

0

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп буйрагидан кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди, деб хабар беради «Газета.ru».

«Бугун эрталаб Мелания Трамп буйрагида безарар ўсимта пайдо бўлгани учун эмболизация муолажасини бошдан кечирди. Муолажа муваффақиятли ва асоратларсиз ўтди», — дейилади хабарда.

АҚШнинг биринчи хоними ҳозирда Уолтер Рид номидаги миллий ҳарбий-тиббий марказда. Мелания Трамп бу ерда яна бир ҳафта қолади.

Қайд этилишича, Мелания ишга қайтиш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқда.